ёрдамчиларидан бетараф бўлган айримлари бу ишнинг моҳиятини тушуниб қолгач, исломий ҳамиятлари қўзғади ва халифаликнинг йўқ бўлиб кетишидан қўрқиб, Мустафо Камолдан ўзи мусулмонларга халифа бўлишини талаб қилишди. У бу таклифга унамади. Сўнг Миср ва Ҳиндистондан икки элчи келиб, улар ҳам Мустафо Камолдан ўзини халифа деб эълон қилишини ўтинишди. Яна халифалик учун умид пайдо бўлди. Лекин Мустафо Камол буни рад этди ва халифаликни бекор қилиш учун қақшатқич зарба тайёрлади. Халқда, қўшинда ва «Милиий жамият»да ажнабийларга, душманларга, халифанинг иттифоқчиларига - ўз гумонича - қарши нафрат ва ғазаб уйғотди. Ажнабийларга қарши ғазабни қўзғаш, халифа ажнабийларнинг иттифоқчиси деб, унга туҳмат қилиш ва унга қарши нафратни уйғотиш учун ўйлаб топилган бир ҳийла эди. Мустафо Камол одамларни халифага қарши қўзғатувчи миш-мишлари билан муҳитни заҳарлади. Бу муҳит мамлакатга ҳукмрон бўлган пайтда 1924 йил 3-март куни Мустафо Камол «Миллий жамият»га халифаликни тугатиш, халифани давлатдан қувғин қилиш ва динни давлатдан ажратиш қарорини тақдим этди. Бу қарор тақдим қилинган вақтда Мустафо Камол шундай деди: «Нима қилиб бўлса ҳам, хавф остида қолган жумҳуриятни сақлаб қолиш ва уни мустаҳкам илмий асосга қуриш лозим. Халифа ва Усмонийлар хонадони қолдиқлари йўқотилиши даркор. Эски диний маҳкамалар ва шаръий ҳукмлар замонавий маҳкама ва дунёвий қонунларга алмаштирилиши керак. Диний мадрасалар ўз ўрнини диний бўлмаган мактабларга бўшатиб бериши зарур». Сўнг у динга ва ўзини дин пешволари деб номлаётган кишиларга ҳамла қилди. Диктаторларча мажбур қилиш билан бу қарор «Миллий жамият» томонидан мунозара қилинмасдан тасдиқланди. Кейин Истамбул ҳокимига халифа Абдулмажид тонг отмасдан Туркиядан чиқиб кетиши лозимлиги ҳақида буйруқ юборди. Ҳоким миршаблар ва аскарлар бўлинмаси билан ярим кечада халифа қасрига борди. Халифага баъзи кийимлари ва оз-моз пул солинган жомадонни тутқазиб, уни мажбуран бир машинада чегарадан ўтказиб қўйишди.
158-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|